2016 йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётган Тожикистон Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Музаффар Ҳусейновни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Учрашувда вазир Тожикистон элчисининг Ўзбекистондаги беш йиллик фаолияти давомида икки томонлама муносабатларнинг янада ривожланишига қўшган ҳиссасини қайд этди ҳамда янги тайинлов жойида муваффақият тилади.

Ўз навбатида тожикистонлик элчи Ўзбекистондаги муваффақиятли фаолияти давомида яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.