Мельдоний (милдронат) препарати 2016 йилнинг 1 январидан спортда тақиқланган моддалар қаторига киритилганидан кейин 60 нафар спортчи қонида айнан шу модда топилган. Бу ҳақда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) вакили Бен Николс New York Times нашрига маълум қилган.

«7 март кунигача бўлган муддатга қадар допинг-тестлар натижасида 60та текширувларда натижалар ижобий бўлган. Бу рақам яна ўсиши тайин», - дейди Николс.

Ҳозирча 12 нафар спортчининг номи маълум. Улар орасида россиялик Мария Шарапова, биатлончи Эдуард Латипов, велопойгачи Эдуард Ворганов, фигурали учиш устаси Екатерина Боброва, конькида югурувчи Павел Кулижников, шорт-трек устаси Семен Елистратов ва Екатерина Константинова, волейболчи Александр Маркин каби спортчилар мавжуд.