Интернетда яқинда пайдо бўлган Xiaomi Redmi 3 смартфонининг бармоқ излари сканерига эга модификацияси чиқиши ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу ҳақда Gizmochina портали маълум қилди.

Смартфоннинг 2015810 индекси остидаги илғорроқ версияси ҳақидаги маълумот Хитойнинг TENAA регулятори маълумотлари базасида пайдо бўлди. Унда смартфоннинг турли тармоқ стандартларини қўллаб-қувватловчи бошқа модификациялари ҳақида ҳам маълумот берилган.

Смартфоннинг бармоқ излари сканерига эга версияси кўрсаткичлари оддий Redmi 3’никида деярли фарқ қилмайди. Смартфон 5 дюймли 1280х720 пикселли экран, 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 616 процессори ва 2 Гб тезкор хотирага эга. Аккумулятор сиғими 4000 мА-соатни (Redmi 3’да 4100 мА-соат) ташкил қилади.