Хитой 2015 йил охирига келиб Германияни ортда қолдирган ҳолда, Россия нефтининг энг йирик импортчисига айланди. Бу ҳақда Халқаро энергетика агентлигининг ҳар ойлик шарҳида айтилди.

"Денгиз ташишлари ҳақидаги маълумотлар Хитой Шарқий Сибирь-Тинч океани нефть қувури бўйича борган сари кўпроқ нефть импорт қилаётганидан дарак бермоқда", деб таъкидланди агентликда.

2016 йил январида Хитой Россиянинг Козьмино терминалидан юкланган 60 фоиз нефтни импорт қилган. Бундан ташқари, Хитойнинг шимолида жойлашган нефть қайта ишловчи заводлар Россия нефтини темир йўл орқали харид қила бошлашди.

Хитой Шарқий Сибирь-Тинч океани нефть қувури Иркутск вилоятидаги Тайшет шаҳридан Находка кўрфазидаги Козьмино портигача давом этади. Бу қувур Ғарбий ва Шимолий Сибирдаги нефть конларидан Осиё давлатлари, биринчи навбатда Хитой бозорига нефть етказиб беришни таъминлайди.
"Роснефть" компанияси қувур учун асосий нефть етказиб берувчи компания ҳисобланади. Компания Хитойнинг CNPC давлат нефть компанияси билан иккита шартномага эга. 2009 йилда имзоланган биринчи шартномага кўра, ҳар йили Хитойга 15 млн тонна нефть етказиб бериш кўзда тутилган. 2013 йилда имзоланган иккинчи шартномага кўра, Хитойга 25 йил ичида 365 млн тонна нефть етказиб берилиши керак.