«Ливерпуль» жамоаси бош мураббий Юрген Клопп Европа Лигасининг нимчорак финалининг биринчи учрашувида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ғалабали учрашувдан (2:0) кейин журналистлар билан гаплашди.

«Бу жуда зўр ўйин бўлди. «МЮ»га қарши ўйинда қанчалик омадли ўйнашинг эмас, голли вазиятлар яратишинг муҳим. Биз биринчи таймда биттадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, лекин ҳаётда шунақаси ҳам бўлиб туради.

Биз учун иккиинчи голни уриш муҳим эди. Биламан, бу ҳали фақат биринчи ўйин. Лекин ғалаба қозониш муҳим эди ва биз буни уддаладик. Энди биз бу қулай натижадан кейин хотиржамлик билан жавоб учрашувига борамиз.

Майдондаги муҳит бугун ажойиб эди. Буни таъминлаб берган барчага миннатдорчиликларимни билдираман. Бу мен бу ерга келишимдан олдин эшитганим «Ливерпуль», – дейди Клопп.