Ушбу машина Гиннеснинг рекордлари китобига киритилган. 1961 йилда ишлаб чиқарилган шведларнинг Volvo P1800S модели шу пайтга қадар 3 млн миль, яъни 5 млн км. га яқин масофада юрган. Унинг эгаси Ирв Гордон машинани “дам олдириш”ни истамаяпти.

Ирв 1966 йилда машинани сотиб олгач, дарров унда саёҳат қилишни бошлаб юборган. Хариддан икки кун ўтибоқ у икки минг километр йўлни босиб қўйган эди. Шундан сўнг Ирв ҳар куни ўз автомобилида саёҳат қилади ва ҳар куни 200 км йўлни босиб ўтади. Орадан 10 йил ўтиб, машина босиб ўтган йўлнинг кўрсаткичи 800 минг километрни ташкил этади.

Гордон ҳар йили янги-янги натижаларга эришмоқда. Агар ҳисоб-китоб қилинадиган бўлса, автомобиль ўз хўжайини билан ер юзсини минг марта айланиб чиққан бўлади. Ирв айни дамда 72 ёшда, машинаси эса 2011 йилда эллик ёшини қаршилаган эди.