Autogespot портали “Ауди”нинг янги авлоди бўлмиш Audi TT купесининг яширин равишда олинган суратини намойиш этди. Машина ҳеч қандай камуфляжсиз Испаниянинг Гранада шаҳридаги АЁҚШлардан бирида суратга олинган.

Икки эшикли ушбу янги машина 2015 йилнинг май ойида намойиш этилган TT clubsport turbo концепт карига жуда ўхшаш. Бундан ташқари суратда кўриш мумкинки, купе орт қисми OLED чироқлари билан бойитилган. Дастлабки маълумотларга кўра, Audi TT RS беш цилиндрли, 2,5 литрли турбомоторга эга. У, шунингдек, 367 от кучидан 400 от кучига қадар кучлана олади.

Audi TT RS премьераси март ойи сўнггида Нью-Йоркда бўладиган моторшоуда бўлиб ўтади.