2015 йилда БААнинг Дубай шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси ахборот хизмати хабар берган.

Тақдимот маросимида дунёнинг 20 та мамлакатидан келган дистрибьютор иштирок этган.
“Тақдимотда, хусусан, Миср, Жазоир, Уммон, Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, Ливан, Иордания, БАА ҳамда Марказий ва Жанубий Африка мамлакатлари вакиллари қатнашди”, — дейилади берилган маълумотда.