Мухтарам Президентимизнинг 2014 йил 6 феврал кунги 2124-сонли “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 12 март куни Элликқалъа туманидаги 18-сон Болалар мусиқа ва санъати мактабида “Ёшларга тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш” масалаларига бағишланган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашувда Туман Ҳокими, Қорқалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Камолот ЁИҲ туман Васийлик Кенгаши раиси Н.М.Худайбергенов тумандаги ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари билан учрашув ўтказди. Учрашувда Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, туман Давлат Солиқ инспекцияси, “Ягона дарча” маркази, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, туман тижорат банклари вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, академик лицей, касб-хунар коллежлари рахбарлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туманда 2015-2016 ўқув йилида битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур кредитлар ажратилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Тадбирда Элликқалъа маиший хизмат касб-ҳунар коллежи битирувчиси маиший хизмат соҳаси учун 260,0 млн сўм кредит асосида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган Д.Атавуллаев, Элликқалъа қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи битирувчиси қорамолчиликни ривожлантириш бўйича 80,0 млн сўм миқдорда кредит олиб ўз фаолиятини йўлга қўйган З. Ражапбаева, “Маҳалланинг энг ораста қизлари” танловининг Республика босқичи ғолибаси С.Сапарбаевалар сўзга чиқиб, бугунги кундаги ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ва шарт-шароитлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Учрашувда очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, битирувчилар ўз саволларига тумандаги ташкилот рахбарлари ва тегишли мутахассисларидан тўлиқ жавоб олдилар. Ташкилотчилар томонидан бу каби учрашувларни йил давомида мунтазам ўтказиб бориш режалаштирилган.

Ойбек Атаджанов
Kun.Uz учун махсус
Элликқалъа туманидан.