Италиянинг шимолидаги Трентино-Альто-Адиже вилоятидаги Валле Аурина тоғларида қор кўчкиси оқибатида ҳалок бўлган 6 альпинистнинг жасади топилди. Бу ҳақда ANSA агентлиги хабар бермоқда.

Қутқарувчилар қидирув ишларини давом эттирмоқдалар, чунки қор қатлами остида яна бошқа одамлар қолган бўлиши мумкин. Қидирув-қутқарув операциясига учта вертолёт жалб қилинган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, йилнинг бу вақтида тоғларда қор кўчкиси юз бериши кўп учрайдиган ҳолатдир. Бу ҳолат шуниси билан яна чуқурлашмоқдаки, иқлим кузатилиши бошлангандан бери сайёрамизда қайд қилинган энг илиқ қишда тоғларда қор анча кеч ёғди. Деярли қорсиз ўтган қишдан кейин ҳозирда Италия тоғларида катта миқдорда қор ёққан. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан кўчки юз бериши хавфи ҳам ошади, деб огоҳлантирмоқдалар мутахассислар.