АҚШ Давлат котиби Жон Керри Саудия Арабистонининг юқори лавозимдаги расмий шахслари билан ўтказган музокаралар давомида Сурия ва Яманда ихтилофларни тугатиш масалаларида олдинга сурилишнинг муҳимлигини айтди, деб хабар бермоқда АҚШ Давлат департаментидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Керри қирол Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд, қиролликнинг валиаҳд шаҳзодаси, валиаҳд шаҳзода ўринбосари ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан Хафар-ал-Батин ташқарисидаги ҳарбий базада учрашди.