Канаданинг Альберта вилоятида мусулмонлар қабристонида содир этилган отишма оқибатида 3 киши жароҳатлар билан шифохонага етказилди, деб хабар бермоқда CBC News телеканали

Маҳаллий полиция отишмадан сал аввалроқ қабристонда дафн маросими бўлиб ўтганини маълум қилди.

Айни вақтда воқеа жойида кўплаб полициячилар иш олиб бормоқда. Бутун ҳудуд ўраб олинган ва воқеа гувоҳлари сўроқ қилинмоқда.

Маҳаллий амалдорлар дастлаб 4 киши яралангани ҳақида маълум қилишган.