Меркель: муҳожирлар немис қонунчилигини ҳурмат қилишлари керак, бу уларнинг бурчи

Жаҳон 12 Март 2016 444

Германия канцлери Ангела Меркель Германияда яшовчи қочқинлар интеграцияга тайёр туришлари керак, чунки бу уларнинг вазифаси.

“Биз қочқинлардан интеграция соҳасида уларга билдирадиган таклифимизни қабул қилишларини кутамиз. Бу имконият эмас, мажбуриятдир”, — деди ҳукумат раҳбари Хайгерлох шаҳрида қилган чиқиши пайтида.

Меркелнинг алоҳида таъкидлашича, муҳожирлар немис қонунчлигига қатъий риоя этишлари лозимдир. “Агар кимдир хотин-қизларга паст назар билан қараса, демак унинг жойи бу ерда эмас”, деб айтиб ўтган канцлер.

Кўпроқ янгиликлар