Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сўз устаси Мирзабек Холмедов охирги пайтларда кўп танқид қилинаётган қизиқчилар бачканалиги ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.

“Қизиқчининг ҳангомасини оила даврасида кўра олмайди-ю, лекин боласининг хулқи бузилиши учун ўзи қўлига телефон тутқазади. Қизиқчига бачкана деган тамғани қўяётганлар, унинг ҳангомасидан чўчиётганлар боласига интернетнинг ножўя таъсирини чекласин. Бугун ҳамма одам қизиқчини танқид қилишга уста”, дейди қизиқчи “Бекажон” газетасига берган интервьюсида.

Шунингдек, Мирзабек Ҳолмедов ёш қизиқчилар жамоаси ҳақида гапириб, журналистнинг “уларнинг ижодини кузатасизми”, деган саволига “Албатта, кузатаман. Барчаси ҳурматимни қилиб, “устоз” деб мурожаат этишади. Мана, “Миллион”чилар озгина чегарадан чиқишганди танқидга учрашди. “Миллион”чилар биринчи концертини қўйганида “Ҳай-ҳай кўзларингга қараларинг”, деб огоҳлантирдим. Лекин бу билан улар уддалай олишмади, деган фикрдан йироқман”, деб жавоб берган.