Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018, иккинчи саралаш босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйинни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти. 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 24 март куни бўлиб ўтадиган Филиппинга қарши учрашуви ҳам, Баҳрайнга қарши 29 март куни бўладиган ўйин ҳам 18:00да старт олади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ушбу икки учрашувига жалб этиладиган футболчилар рўйхати 14 март куни ЎФФ расмий сайти орқали маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси олти учрашув ўтказиб, 15 очко тўплаган ҳолда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳда ҳозирча 7 учрашувда 16 очко жамғарган КХДР терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда.