Peugeot компанияси уч йил ичида икки янги модель — электрокар ва қувват олувчи гибрид ишлаб чиқаради. Бу ҳақда компания янги маҳсулотларини чиқаришни режалаштириш ва корпоратив стртегия бўлим раҳбари Жером Мишеро айтиб ўтган.

Дастлабки маълумотларга кўра, электрокар EMP2 платформаси базасида ясалади. Гибридли иккинчи модел эса 1,2 литрли бензин мотор асосида тикланади. Мишеронинг сўзларига кўра, гибрид бир қувват олганда 50 км масофагача бемалол юра олади.

“Пежо”нинг энг сўнгги электр прототипи Fractal бўлиб, у иккита 102 қувватли электромотор ва литий батареялари билан таъминланган эди. Автомобиль юз километрли тезликка 6,8 сония ичида чиқади.