Александр Поветкин жорий йилнинг 21 май куни, Москва шаҳрида жаҳон чемпиони мақоми учун жанг олиб боради. Бу ҳақда боксчининг промоутери Александр Рябинский маълум қилган. Поветкиннинг рақиби супероғир вазн бйўича WBC йўналиши жаҳон чемпиони, АҚШлик Деонтей Уайлдер бўлади.

«Жанг 21 май куни Москвада бўлиб ўтади. Аммо сана ўзгариши мумкин, аммо биз 21 май куни жангни ўтказишни режалаштиряпмиз», — деди Рябинский.

Жанг аслида АҚШда ўтиши назарда тутилган эди, аммо Рябинский уни Россия пойтахтига кўчришга муваффақ бўлди.

Поветкин belpressa.ru нашрига берган интервьюсида жумладан шундай деган: «Рақибим ҳақда мнга аён нарса шуки, у WBC версияси бўйича жаҳон чемпионидир. Яхши, кучли боксчи. Шу билан бирга кучли зарбага эга. Қаттиқ меҳнат қилишга тўғри келади».