Шоир ва ёзувчи Муҳаммад Исмоилнинг ижодий кечаси ўтказилади

Lifestyle 12 Март 2016 1142

Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси аъзоси, шоир ва адиб Муҳаммад Исмоил 13 март куни 52 ёшга тўлади. Шу муносабат билан 13 март куни соат 17.00 “Акорд” ресторанида (“Ватан” кинотеатри ёнидаги) шоир таваллуди муносабати билан ижодий кеча ўтказилади. Унда шоир-ёзувчилар, адабиётшунослар ва эстрада хонандаларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумот: Муҳаммад Исмоил 1964 йилининг 13 мартида Сирдарё вилоятининг Ховос қўрғонида туғилган. 1981 – 1986 йилларда ҳозирги ЎзМУ журналистика факултетида таҳсил олган.

Илк шеърий тўплами “Тазарру саодати” 1991 йил чоп этилган. Шундан сўнг “Тасаввур чизиқлари” (1998), “Кўнгил мулкига сафар” (2001), “Саҳройи гуллар” (2001), “Сиз ҳамон ўшасиз” (2003), “Сизни севмай бўладими” (2005), “Баҳорнинг энг сўнгги лоласи” (2006), “Чиройлисан, тенги йўқ” (2006), “Кўксимни куйдирган аланга” (2008), “Осмон тўла орзулар” (2011) китоблари чоп этилган. Адибнинг ҳикоялари асосида “Лучезарная” (2011) китоби рус тилида нашрдан чиққан. Муҳаммад Исмоил асарлари асосида “Изғиринли кунларнинг бири”, “Қисмат”, “Ой чиқмаган оқшом”, “Янги ой чиққан кеча”, “Моҳинур”, “Атиргул”, “Балоғат бекати”, “Юлдузсиз осмон” "Қалбим ардоғи" каби видеофилмлар экранлаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар