АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден АҚШга қайтиш истаги борлигини, бироқ қаерда яшашидан қатъи назар ўз фаолиятини давом эттириш ниятида эканини айтиб ўтди. Бу ҳақда Бруклин мусиқа академиясидаги видеоанжуман доирасида Миллий хавфсизлик агентлиги назорат тизимининг қораловчиси хабар берган

“Мен билан шахсан бу борада ва бизнинг мамлакатимизда нималар содир бўлмоқда, бу муҳим эмас, Мен бунга кўникдим”, деди видеоалоқалар бўйича БМА фестивалида иштирок этган Сноуден. Унинг сўзларига кўра, аввалига у “бундан-да ёмонроқ натижа”ни кутган эди. “ Мен ҳеч қачон Россияда бўлишни танламаганман ва ўз юртимга қайтишни афзал деб биламан”, деб айтди Сноуден.

Бироқ Сноуден агар рад жавобини олса, шундай самарадорликда ўз фаолиятини давом эттиришини айтиб ўтди. 2014 йилнинг февралидан бошлаб у “Матбуот эркинлиги” (Freedom of the Press Foundation) фонди директорлари таркибига киради.

Ҳозирда президентлик лавозимига даъвогарлардан бири бўлмиш миллиардер Дональд Трамп Сноуденни айғоқчиликда айблаб, у судланиш учун АҚШга қайтиши кераклигини айтган эди: “Агар Россия бизни мамлакат сифатида ҳурмат қилса, бизга Сноуденни қайтариши лозим”.

Сноуден 2013 йилнинг июнь ойида интернет орқали АҚШ ва Буюк Британия махсус хизматларининг назорат дастури ҳақидаги бир қатор махфий ҳужжатларни Washington ва Post Guardian газеталарига жўнатганди.

У аввалига Гонконгга учиб келади, у ердан эса Москвага келиб, бир неча вақт Москва аэропортининг транзит ҳудудида кун кечиради: Сноуден Гонконгдан Шереметьево аэропортига келиб тушганида, АҚШ ҳукумати унинг паспортини бекор қилади ва бу ўша дамда унинг Россия ҳудудидан чиқиб кетишига юридик жиҳатдан тўсиқ бўлади.

Кейинчалик, Россия Сноуденни бир йил муддатга вақтинчалик бошпана билан таъминлайди ва унга АҚШга қарши фаолиятини тўхтатиш шартини қўяди. 2014 йилнинг 1 августида у нафақат Россия, балки унинг ташқарисида ҳам саёҳат қилишига ижозат берувчи 3 йиллик турар-жойга эга бўлди.