Тошкентда Маркетинг ва реклама ҳафталиги ADWEEK.UZ бўлиб ўтади

Ўзбекистон 12 Март 2016 461

Тошкентда 19-27 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Маркетинг ва реклама ҳафталиги – ADWEEK.UZга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақида UzReport ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу тадбир доирасида реклама, маркетинг, дизайн, технология ва маиший соҳаларнинг мутахассислари илк маротаба бир майдонда йиғилиб, реклама саноати ва маркетинг коммуникациясидаги инновацион ечимларнинг хилма-хиллигини намойиш этишади. Шунингдек, улар ADBRAND 2016 – йилнинг энг яхши бренди танловида иштирок этишади. Ҳафталикда UZREPORT TV телеканали ахборот ҳамкори сифатида қатнашади.

ADWEEK.UZ дастури жуда ҳам қизиқарли бўлиши режалаштирилган. Ҳафталик доирасида мамлакатимизда ўз фаолиятини реклама соҳасига бағишлаган етакчи компанияларнинг маҳсулот ва хизматлари намойиш этилувчи ADFORUM 2016 форум-кўргазмаси ўтказилади. Кўргазмада реклама ва маркетинг агентликлари, дизайн, web ва production студиялари, матбаа корхоналаридан иборат 30 га яқин компаниялар иштирок этиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, матбуот анжуманида ADWEEK.UZ доирасида реклама бизнесини юритиш бўйича ўз малака ва тажрибаси билан ўртоқлашувчи соҳа мутахассисларидан семинарлар, маҳорат дарслари ташкил қилинади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар