Тошкентлик фуқарони 41000 АҚШ долларига туширган сохта тадбиркор жазоланди

Жамият 12 Март 2016 423

Тадбиркорлик фаолиятига пул тикиб, ундан ҳар ойда мўмай даромад олишни ният қилган тошкентлик фуқаро фирибгарнинг тузоғига тушди. Бу ҳақида “Огоҳ” нашри хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, у бир танишининг маслаҳатига кўра тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс билан учрашади. У одам аслида фирибгар эди ва содда фуқарони бизнес фаолияти учун 44000 АҚШ доллари тикишга кўндиради. Ҳар ой топилган фойдадан улуш бериб туриши ҳақида айтиб, аврайди.

Ҳар ойда шунчаки оқиб келадиган пулларга қизиқиб, 44000 АҚШ долларини бериб юборади. Фирибгар дастлабки ойларда озгинадан пул бериб туради. Берилган пуллар 3000 АҚШ долларига етгач, ғойиб бўлади. Қидира-қидира алданганини тушуниб етган жабрланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Маълум бўлишича, айбланувчи яна бир фуқародан Хитойдай техника воситаларини олиб келиб бериш ваъдаси билан 8000 АҚШ долларини олган. Бироқ техника ҳам олиб келмаган, пулни ҳам қайтармаган.

Сохта тадбиркорнинг жиноий қилмишлари исботланиб, тегишли жазога тортилган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар