Франциянинг Total нефть компанияси Эронда нефть-кимё мажмуасини қурмоқчи, деб хабар бермоқда Trend нашри.

Маълум қилинишича, компания вакиллари Эрон миллий нефть-кимё компанияси билан Теҳронда нефть-кимё мажмуасини қуриш бўйича ҳамфикрликка эришиш меморандумини имзолашди.

Этан, керосин, суюқ газ ва суюқ ёнилғининг қолган турларини ишлаб чиқарувчи завод Форс кўрфазининг соҳилбўйи ҳудудида қурилади.