АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг Чикагодаги чиқиши пайтида унинг тарафдорлари ва унга қаршилар ўртасида тўқнашув келиб чиқди. Натижада икки нафар полиция ходими яраланди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартиботи ходимлари беш нафар кишини ҳибсга олишган.

Трамп кампанияси эса, ўз навбатида, сайловчиларга миннатдорчилик билдирган ва уларни тинчлик сақлаб, тарқалишга чақирган.