Оля (Астрахань) – Ноушаҳр порт (Эрон) йўналиши бўйича кетаётган, ғалла ортилган Туркманистонга тегишли "Маҳтумқули" юк кемаси Астрахань вилоятида Икра дарёсида шикастланди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.  

Кема сув ости тўсиғи билан тўқнашиши оқибатида румпель бўлимида ёриқ олди. Юк кемаси сув устида турибди, ҳеч ким жабрланмаган. Кема экипажи сувни насос билан тортиб олмоқда.  

Кема бортида 18 кишидан иборат экипаж бор. Авария жойига Оля портидан "Стольный град Ярославль" қутқарув кемаси ва "Колонок-99" буксири йўлга чиққан.