Хитойнинг Хайнань вилоятининг 2015 йилда сайёҳликдан олган даромади 13 фоизга ошиб, 57,25 млрд юанни (8,79 млрд доллар) ташкил қилди, деб хабар бермоқда вилоятнинг сайёҳлик ишлари бўйича қўмитаси берган маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги. Ўтган йили оролга 53 млн сайёҳ ташриф буюрган, бу эса 2014 йилдагидан 11,4 фоизга кўпроқни ташкил қилган.

Хитой ҳукумати бу ўсиш динамикаси сақланиб қолиши ва оролга борган сари кўпроқ хорижликлар, жумладан россияликлар келишига умид билдирмоқда.

"2016 йилда орол 58,69 млн сайёҳни, шу жумладан 640 минг хорижликни кутиб олишни ва сайёҳликдан олинадиган даромадни 65 млрд юанга етказишни мўлжалламоқда", деб айтилди қўмитада.

2010 йилдаёқ Хитой ҳукумати Хайнанни халқаро сайёҳлик оролига айлантиришга қарор қилганди. Хитой режаларига мувофиқ, 2020 йилгача вилоятга ҳар йили 80 млн дан кўпроқ сайёҳ, жумладан 1,2 млн хорижлик ташриф буюриши ва сайёҳликдан олинадиган даромад 100 млрд юандан кўпроқни ташкил қилиши мўлжалланмоқда.