Хорватия пойтахти Загребда ногиронлар аравачасида юрувчи эркак банкни тунаб кетди. Воқеанинг тасодифий гувоҳлари уларнинг олдида ногирон эмас, балки ўғри эканлигини тушунишмаган, шунинг учун унга кўмак кўрсатишган.

Банк мижозлари эркакка банкка киришига ёрдам беришган – унга банк эшикларини очиб беришган, навбатда жой бўшатишган. Бироқ 35 ёшли ногирон кассир олдига келгач, унда бомба борлигини айтиб, барча пулларни беришни талаб қилган.

Банк ходими қаршилик кўрсатмаган ва товламачи-ногиронга кассадаги барча пулни, яъни тахминан 50 минг кунни (6,7 минг евро) бериб юборган.

Сўнгра ногирон банкдан ҳеч қандай қийинчиликсиз чиқиб кетган, воқеадан гаранг бўлган мижозлар эса унга қаршилик кўрсатишмаган. Ногирон кўчага чиққач таксилар турадиган жойга йўл олган. Такси ҳайдовчиси ҳам ногиронга ёрдам берган – у ногиронни машинага ўтказиб, унинг аравачаси ва сумкасини юкхонага жойлаштирган ҳамда айтилган манзилга – Бьеловар шаҳрига олиб борган.

Бироқ ўғрини у ерда полиция аллақачон кутиб турган бўлган. Vecernji list газетсининг маълум қилишича, ногиронни полицияга автомобиль координаталарини бериб турган такси хизмати ёрдамида аниқлашга муваффақ бўлинган.