Ёшлар маданият ва санъат марказининг расмий сайти янада такомиллаштирилиб ишга туширилди

Ўзбекистон 12 Март 2016 1572

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат маркази давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда “Марказ” дейилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги “Ёшлар маданият ва санъат маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 232-сон қарорига асосан ташкил этилган.

Марказ ташкил этилганлиги кўп бўлмаган бўлсада, ўз фаолияти давомида ҳозирга қадар кўплаб кенг қамровли лойиҳаларни ташкил этди.

Умидли ижодкор ва иқтидорли ёшларни излаб топиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда концерт, фестиваль, кўрик-танлов ва турли маданий шоу-томоша тадбирларини ўтказиш, ёшларни Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва фидойилик руҳида тарбиялаш, юрт равнақига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, уларнинг кенг қамровли бунёдкорлик ва яратувчанлик жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш мақсадида Марказ томонидан ўтган 2015 йилда “Йил қўшиғи” танлов-концерти, “Мана Мен” теле-танлови,

“Рақс сеҳри” кўрик-фестивали, “Парвоз” ўқув-ижодий мактаби, “Куйла, ёшлигим” эстрада-вокал танлови, “Кексалар эъзозда” номли мақом концерт дастури, “Эътироф-2015” тақдирлаш маросими ўтказилди, 2016 йилда “Назм ва наво” номли концерт дастури, “Мен ўзимни топмасам” деб номланган ижодий-адабий кеча каби кўплаб тадбир ва лойиҳалар ташкил этиб келмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда Марказ ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жойлардаги таълим муассасаларида маданият ва санъат намоёндалари томонидан “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ташкил этилаётган лойиҳалар ва турли танловлар хақида ёшларга мунтазам тарзда тўлиқ маълумотлар бериб бориш, уларни мазкур лойиҳаларда кенг миқиёсдаги иштирокини таъминлаш мақсадида, Ёшлар маданият ва санъат марказининг интернетдаги www.yoshlarmarkazi.uz расмий сайти замон талабларига жавоб берадиган ҳолда такомиллаштирилди ва қайтадан ишга туширилди.

Сайтда Марказнинг фаолияти, ташкил этилаётган тадбирлар, лойиҳалар, тўгараклар, “Ёшлар клуби” ҳақидаги янгиликлар мунтазам ёритиб борилади ва ёшларни Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва фидойилик руҳида тарбиялаш, юрт равнақига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, уларнинг кенг қамровли бунёдкорлик ва яратувчанлик жараёнларида фаол иштирокини таъминлашда маданият ва санъатнинг ролини оширишга қаратилган маълумотлар жойлаштириб борилади.

Шунингдек, келгусида сайтда Марказ томонидан ташкил этилаётган лойиҳа ва танловларда иштирок этиш истагини билдирган ёшлардан аризаларни онлайн тарзда қабул қилиш тизими яратилиши кўзда тутилган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13396 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20706 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10353 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11178 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38296 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52237 Жамият
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:25 127 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 819 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 602 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар