Барселона” футбол клуби сардори Андрес Иньеста "Хетафе"га қарши учрашув натижаси (6:0) ва Чемпионлар Лигасида "Арсенал" билан жавоб учрашувидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бундай даражада мағлубиятсиз 37 та учрашув – ақлбовар қилмас натижа. Биз уч очко олдик ва ўз мақсадимизга яна бир ўйинга яқинлашдик. Биламан, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган, бироқ биз Кубок финалидамиз, чемпионликни қўлга киритишга яқинмиз ва Чемпионлар Лигасида курашни давом эттирмоқдамиз.

"Арсенал" билан жавоб учрашувидан олдин бизда қулай натижа бор. Бироқ "Арсенал" хавфли ва 2:0 ҳисоби янада хавфлироқ бўлиши мумкин. Биз "Арсенал"ни жуда ҳурмат қиламиз", деб айтди Иньеста.