Анқаранинг гавжум туманларидан бирида содир этилган портлаш оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Haberler нашри.

Таъкидланишича, кўплаб одамлар яраланган. Айни вақтда жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, Анқаранинг марказидаги гавжум туманлардан биридаги бизнес-марказ биноси ёнидаги автобус бекати ёнида автомобиль портлатилган. Портлаш оқибатида ён атрофдаги кўплаб транспорт воситаларига зарар етган.

Портлаш жойида кўп сонда тез ёрдам бригадалари иш олиб бормоқда. Шунингдек, воқеа жойига кўплаб ўч ўчириш бригадалари етиб келган.