«Челси» жамоасининг матбуот хизмати вакили Англия Кубогининг чорак финалида «Эвертон»дан учралган мағлубиятли ўйиндан кейин (0:2) жамоа ҳужумчиси Диего Костанинг рақиблар вакили Гарет Бэрри билан баҳслашишидан кейин қизил карточка олиб майдондан четлатилиши бўйича муносабат билдирди.

«Ўйиндан кейин Диего жамоа ходимлари билан гаплашди ва ўзининг Бэрри билан жанжаллашгани, шундан сўнг ўйиндан четлатилгани учун афсусдалигини билдирди.

Бундан ташқари, Диего ўша вазиятда Бэррини тишламаганига ишончи комиллигини билдирди», – дейди лондонликлар жамоаси вакили.

Диего Коста ўйин вақтида «Эвертон» ярим ҳимоячиси Гарет Баррини тишлаб олди