Facebook ижтимоий тармоғидаги "Азият чекаётган эр кундаликлари" гуруҳи маъмури, мисрлик Таймур ал-Сўбқий мирслик аёлларнинг учдан бири ўз эрларига садоқатли эмасликлари ҳақидаги сўзлари учун 3 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ал-Сўбқий мисрлик аёлларга нисбатан бўҳтон қилиш, уларни ҳақорат қилиш ҳамда шаъни ва обрўсини тўкишда айбланди.

Суд айбдорга сургунликда ишлашни ўз ичига олувчи 3 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

Айбланувчи "Бунинг имкони бор" шоусидаги нутқида мисрлик аёлларнинг 30 фоизи ўз эрларига хиёнат қилишга тайёрликлари ва уларни бунга кимдир ундашини кутишларини айтган. Унинг айтишича, кўплаб аёллар эрлари хорижда бўлганда уларга хиёнат қиладилар.