Грециянинг Македония билан чегарасида жойлашган Идомени шаҳрида суриялик қочқинлар норозилик сифатида темир йўл изларига ўзларининг ёш болаларини ётқазиб қўйишди, деб хабар бермоқда AFP агентлиги.

Қочқинлар ўтган йили Греция ва Македония ўртасидаги чегарани кесиб ўтишда киритилган қатъий чораларга қарши чиқишмоқда. Қочқинлар уларга йўлларини давом эттиришга рухсат берилишини талаб қилишмоқда.

Темир йўл изларига ётқазилган болалар қўлларида "Чегарани очинг" ва "Биз ҳайвонлар эмас, одаммиз" деган ёзувлар бўлган табличкалар бўлган.