«Лестер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери ўз жамоасининг бу мавсумдаги муваффақиятлари тасодифий эмаслигини, маълум асосга эгалигини ва жамоа бундан кейин ҳам ривожланишда давом этишини айтиб ўтди.

«Ўйлайманки, футболчилар шу ерда қолишади. Мен бунга ишонаман. Бу ҳақда яқиндагина уларнинг ҳар бири билан гаплашиб олгандим. Мен уларга биз биргаликда жуда кучли жамоа қурганимизни айтдим. Улар шу ерда қолиб, янада кучайишлари мумкинлигини билишади. «Лестер»да ўйнашда давом этиб ҳам орзуларга етиш мумкин.

Агар кимдир жамоани ўзгартирадиган бўлишса, унга айтадиган гапиш шу: «Яхши, сиз ўта шуҳратпараст экансиз. Лекин ёдда тутинг, «Лестер» барчасидан юқорироқ. Сиз бошқа жамоага ўтишингиз мумкин, кейин ким билади у ерда нималар рўй беришини?»

Мен уларга қараб куламан ва дейман: «Эй, сиз у ерга нима учун кетаяпсиз? Сумкаларни ташиб юриш учунми? Шу ерда қолинг ва шу ерда футбол ўйнанг».

Кейинги йилда биз ўсишнинг кейинги босқичига ўтишимиз керак бўлади. Аввалига Европа Лигасида, кейин – ЕЧЛда тобланамиз ва эҳтимолки кунлардан бирида халқаро майдондаги совринлар учун курашармиз. Бизнинг дастуримиз шундай. Кейинги мавсумни биз янги қарашлар ва янги механизмлар билан бошлаймиз. Масалан, «Мен ўтган мавсумда нима бўлгани муҳим эмас» қабилида. Биз кучли жамоа қуришда давом этишимиз керак.

Бизнинг жамоамиз – суперюлдуз жамоа, гарчи унда суперюлдузлар тўп сурмасада. Барча бирдек ишлаши керак. Албатта, менинг тажрибам ҳам қўл келган бўлиши мумкин, футболчилар ўзларига кўпроқ ишона бошлашгандир. Буни аниқ айтиш қийин. Муҳими, футболчи менинг топшириғимни мен айтганим учун эмас, жамоа учун бажаришидир», — дейди италиялик мураббий.
Айни вақтда, мавсум якунига 9 тур қолган паллада «Лестер» жамоаси 60 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа ўзининг энг яқин таъқибчиси «Тоттенҳэм»ни 5 очко, учинчи ўриндаги «Арсенал»ни эса 8 очкога ортда қолдирмоқда.

Алекс Фергюсон: «Лестер» муддатидан олдин АПЛ чемпиони бўлади

Раньери Маҳрезни захирага михлаб қўйишдан тап тортмаслигини айтиб ўтди

«Реал» декабрь ойида Кантени етарлича машҳур эмаслиги учун сотиб олишга рози бўлмаган