Кот-дИвуардаги меҳмонхонага номаълум шахслар ҳужум қилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 13 Март 2016 349

Кот-д'Ивуардаги курорт зона ҳисобланадиган Гран-Бассам шаҳридаги меҳмонхонага қуролланган гуруҳ ҳужум уюштирди. CNN телеканали хабарига кўра, Абиджан шаҳридан 40 км шарқдаги бу шаҳарда жойлашган Etoile du Sud меҳмонхонасига номаълум шахслар қуролли босқин уюштириши натижасида камида 12 киши ҳалок бўлган.

Хабар қилинишича, меҳмонхона олдидаги соҳилбўйида 4 киши одамларга қарата ўт очган.

Маҳаллий ҳукумат вакиллари маълумотига кўра, ҳалок бўлган 12 кишидан 4 нафари европалик. Шунингдек, 5 аёл ҳамда 5 эркак ва 1 бола жароҳатланган.

Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Ҳозирча бу ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

The Sun хабарига кўра, жангарилар меҳмонхонада бўлган америкаликлар делегациясини гаровга олишни мақсад қилишганди. The Guardian хабарига кўра, отишма давом этмоқда. Жангарилар сайёҳларни гаровга олишган.

Шу йилнинг январида Буркино-Фасо пойтахти Уагадугудаги Splendid меҳмонхонасига жангарилар ҳужум уюштирган ва АҚШ, Украина, Канада, Нидерландия, Швейцария ва Франция фуқаролари бўлган 27 кишини ўлдиришганди. Бу ҳужум "Ал-Қоида" таъсиридаги гуруҳ томонидан содир этилган.

Ўтган йилнинг 20 ноябрида Мали пойтахти Бамако шаҳридаги Radisson Blu меҳмонхонасига ҳужум уюштирилганди. Ўшанда қурбонлар сони 20 нафарни ташкил қилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар