Лавров: Москвага Шимолий Корея томондан ядровий амбициялар ва таҳдидлар керак эмас

Жаҳон 13 Март 2016 416

Россия вазиятни музокаралар столига қайтариш учун Шимолий Кореяга таъсир қилишга ҳаракат қилади, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

Лавровнинг айтишича, Россия АҚШ билан Эрон ядровий дастури бўйича айнан шундай ҳамкорлик қилган: "Чунки бизга ядровий давлатлар керак эмас ва шу билан бирга барча давлатларнинг тинч ядровий энергетикага ҳуқуқи борлигини ҳимоялашимиз лозим, биз Эрон бўйича келишувга эришиб, айнан шуни амалга оширганмиз".

"Бизга умуман ядровий қурол-аслаҳа, боз устига Шимолий Корея томондан ядровий амбициялар ва таҳдидлар керак эмас", деб айтди Лавров.

Лавровнинг айтишича, Россия Шимолий Кореяга таъсир қилиш ҳамда уни музокаралар столига қайтариш ва МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилишига эришишга ҳаракат қилади.

Кўпроқ янгиликлар