Одам го ўйинида компьютерни тўртинчи уринишда енгди

Спорт 13 Март 2016 452

Го бўйича жаҳоннинг профессиональ ўйинчиларидан бири бўлмиш Жанубий кореалик Ли Седоль AlphaGo компьютер дастури устидан тўртинчи партияда ғалаба қозонди. Ундан олдинги уч партияда у мағлубиятга учраган эди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Google компанияси томонидан ишлаб чиқарилган AlphaGo дастуридан инсоннинг қўли устун келиши, унинг мукаммал эмаслигидан, уни янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатиб қўйди.

Ли ундан олдинги партияларда ютқизганини сабабини AlphaGo дастури стратегиясининг нозик жиҳатларини топа олмаслиги билан изоҳлаганди.

Кўпроқ янгиликлар