“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 29-турида "Хетафе"га қарши учрашувдан кейин ўз фикрлари билан бўлишди. Учрашув 6:0 ҳисобида "Барса" ҳисобига якунланди. Учрашувда Луис Суарес иштирок этмади.

"Бизнинг деярли барча ўйинчиларимиз жароҳатлардан халос бўлди ва сафга қайтди. Бу жамоамиздаги рақобат учун ижобий ҳолат. Бизнинг жамоа ажойиб оралиқни ўтказмоқда.

Биз ўйинга жиддий ёндашдик, яхши суръатда, аниқ ўйнадик ва тўпни тез ҳаракатлантирдик.

Суарес? Мен "Барселона" мураббийиман ва у бугун ўйнамаслигига қарор қилдим. “Барселона"га мураббийлик қилиш ажабланарли: кимдир ўйнамаса, нима учун, деб сўрашади, ўйнаса эса дам берса бўлардику, дейишади. Суаресни сотиб олганимизда, ҳамма мендан "нега сотиб олдинг", деб сўрарди. Кейин эса нима учун у бунчалик кўп ўйнайди ва дам олмайди, деб сўрашни бошлашди. Энди эса, нима учун захирада ўтирибди, деб сўрашмоқда. Суарес 850 минг дақиқа ўйнади ва биз унга дам беришга қарор қилдик", деб айтди Энрике.