Италиянинг Maserati компанияси Шимолий Америкадан Quattroporte ва Ghibli моделларига тааллуқли 28 минг дона автомобилини чақириб олади. Маълумот АҚШнинг автомобиль йўллари Миллий трафик хавфсизлиги бошқармаси (NHTSA) сайтида эълон қилинган.

2013 йилнинг 1 февралидан 2015 йилнинг 30 ноябрига қадар чиқарилган автомобилларни чақириб олишдан мақсад, машиналарнинг ҳайдовчи ўриндиғи остидаги гиламчалар яхши ўрнатилмаганидир. Маълумотда келтирилишича, агар гиламча жойидан силжиб кетса, у акселатор ва ковролин ўртасида тиқилиб қолади. Бу эса жиддий ҳалокатга ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.

Жами 28 235 автомобиль чақириб олади. Компания гиламчаларни текин алмаштириб беришни айтиб ўтган. Чақирув 2016 йилнинг 29 апрелидан бошланади.