Москвада пиширилган қуймоқ "атала" бўлиб қолгани сабаб рекордлар китобига киритилмади

Жамият 13 Март 2016 539

13 мартда Масленица байрамининг охирги куни Москва марказида энг катта қуймоқ пишириш бўйича рекорд ўрнатишга муваффақ бўлинмади. ТАСС мухбирининг воқеа жойидан маълум қилишича, диаметри 3 метр келадиган қуймоқни бир неча қуймоқ пиширувчи орқа томонига ўгира олмади ва у бир нечта жойидан йиртилиб кетди.


Гиннесс рекордлар китобига киритилишга лойиқ бўлган қуймоқни пишириш бўйича рекордни Эрмитаж" боғида амалга оширишмоқчи бўлишди.

Қуймоққа 60 кг хамир кетди, у махсус ускуналар ёрдамида 800 кг лик катта товада ёйиб чиқилди, сўнгра у қиздирилган кўмир устидаги катта манқалга пишириш учун қўйилди. Боғга келганлар бу жараённи телефонлари камераларига ёзиб олишган. Қуймоқ ўхшамай қолгани ва бироз куйиб кетганига қарамасдан, меҳмонлар уни бажонидил тановул қилдилар. Егулик барчага етган.  


Ташкилотчилар кейинги йилдаги уриниш муваффақиятли бўлишига умид қилмоқдалар. Аввалроқ Москва мэриясида маълум қилинганидек, бу қуймоқ Россиянинг энг катта қуймоғига даъвогарлик қилаётган эди. Россиянинг турли шаҳарларида 10 йилдан бери Масленица байрамида диаметри 3 метр келадиган қуймоқни пиширишга уринишлар муваффақиятсиз якунланмоқда, ҳали ҳеч ким бундай қуймоқни йиртмаган ҳолда орқа томонига ўгира олмаган.

Суратлар манбаси: tass.ru

Кўпроқ янгиликлар