«Наполи» жамоаси бош мураббийи Маурицио Сарри ўз шогирдларидан қайсисидир «Ювентус» ўйинларини томоша қилиши тўғри бўлмаслигини билдирди.

«Мен ўз йигитларимга «Ювентус» иштирокидаги ўйинларни томоша қилмаслик кераклигини айтганман. Улар бу жамоанинг ўйинларини кўришса, телба сифатида қабул қилинишларини билишади, чунки бу жамоанинг ўйинини томоша қилиш ҳеч кимга ҳеч қандай фойда бермайди. Умуман бошқа жамоаларнинг ўйинларини томоша қилишда маъно йўқ, бу орқали ҳеч ким ўз ўйинини кучайтириб қўймайди.

Менга ўйинимиз «Ювентус»дан олдин ўтадими ёки кейинми, бунинг аҳамияти йўқ. Чунки менинг бошимда ҳамиша фақат ғалаба қозониш фикри айланади. Бу жамоада ҳам ғалаба қилиш менталитетга айланган», — дейди Сарри.

Айни вақтда «Наполи» Италия А серияси турнир жадвалида пешқадам «Ювентус»дан 6 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Лекин неаполитанликлар жамоаси туринликлардан битта кам ўйин ўтказган.