Нижний Новгородда футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати учун стадион қураётган компания ишчилари ишга чиқишдан бош тортишмоқда. Нижний Новгород шаҳар портали маълум қилишича, 250 дан кўпроқ ишчининг ишга чиқишдан бош тортаётганига уларнинг ўз маошларини вақтида ололмаётганлари сабаб бўлган.

Портал маълумотларига кўра, Туркиянинг "Ма-На Строй" ходимлари саналувчи 250 нафар ўзбек ва 10-15 тожик айни вақтда икки ойлик маошини ололмаяпти. Келишувга кўра, иш берувчи уларга маошни 30 кундан кечиктирмай тўлаши керак.

12 мартда қурилишнинг бош пудратчиси "Стройтрансгаз" вакили Александр Батуев компания пудратчилар билан тўлиқ ҳажмда ҳисоб-китоб қилганини айтган."Биз вазиятни ўз назоратимизга олдик ва умид қиламизки, муаммо яқин орада ҳал бўлади", деб айтди Батуев.