АҚШ президенти Барак Обама кейинги ойда Европага ташрифи давомида Буюк Британияга ташриф буюради, деб хабар бермоқда The Independent газетаси. Даунинг-стритдаги Буюк Британия бош вазири қароргоҳидаги манбанинг айтишича, Обама мамлакат фуқароларини Европа Иттифоқида қолишга кўндиришга ҳаракат қилиб кўради. 

"Обама овоз берувчиларга Европа Иттифоқида қолишни тавсия қилмаганида жуда ажабланарли бўларди", деб айтди манба.

Таъкидланишича, Обаманинг сафари Дэвид Кэмерон билан муносабатларни тиклашга ёрдам беради. Икки сиёсатчи ўртасида Ливия борасида турли фикрлик юзага келган.

Обама Буюк Британияга апрель ойи охирида Германиянинг Ганновер шаҳрига саноат ярмаркаси очилишига келганида ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ярмарка 24 апрелдан ўз ишини бошлайди.