ОАВ: Туркия президенти Озарбайжонга ташриф буюради

Жаҳон 13 Март 2016 349

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 15 мартда Озарбайжонга ташриф буюради, деб хабар бермоқда Trend агентлиги.

Агентликнинг таъкидлашича, Туркия президенти Озарбайжонга Туркия-Озарбайжон олий даражадаги стратегик ҳамкорлиги кенгаши йиғилиши доирасида ташриф буюради.  

Туркия президенти 17 февралда Анқарада 20 кишининг умрига зомин бўлган портлаш содир бўлгани сабабли Озарбайжонга ташрифини бекор қилганди. Эрдўған Озарбайжон пойтахти Бокуда мамлакат раҳбарияти билан учрашиши режалаштирилганди. Эрдўған билан Бокуга бир неча вазирлар ва Туркия қуролли кучлари бош штабининг бир неча юқори лавозимли аъзолари ташриф буюриши кутилганди.

Кўпроқ янгиликлар