Ўзбек актёри Болливуд студияси билан шартнома имзолади

Маданият 13 Март 2016 998

Ёш ўзбек киноактёри ва режиссёр Азамат Аҳроров Болливуддаги студиялардан бири билан ҳамкорлик шартномаси имзолангани ҳақида маълумот берди.

“Сабо” газетасига берган интервьюси чоғида бу ҳақида гапириб, 3 ёшидан бери спорт билан шуғулланиши, бокс ва карате бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлганини айтар экан, актёрлар ўз қад-қоматига эътибор бериши шарт эканини билдирган.

“Яқинда Болливуд студиялари билан шартнома имзоладим. У ердаги студияларнинг бирида амакимнинг ўғли Муҳиддин Саттов агент бўлиб ишлайди. Унинг ёрдамида шартнома шартларини кўриб чиқдим. Ўша шартномага кўра, актёр бодибилдинг спорти билан шуғулланган бўлиши, рақс ижро эта олиши ва тилни билиши шарт экан. Ҳозир шунга ҳаракат қилаяпман. Бизда ҳам актёрларга шу каби талаблар қўйилса, яхши бўларди”, деган у.

Шунингдек, у актриса Шаҳзода Муҳаммедова билан муносабатлари жиддий эканини ҳам тасдиқлади.

Клипларда кам суратга тушиши борасидаги саволга “Ўша арзимас пуллар учун юзимни сотгим келмайди”, деб жавоб қайтарган ёш актёр.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16194 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12048 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47553 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21655 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 9025 Ўзбекистон
Bugatti АҚШдаги илк мижозига гиперкарини етказиб берди
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
19:10 1523 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 469 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 420 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 1539 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар