Қирғизистоннинг Иссиқ-Кўл вилоятида истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли вакиллари "қадимий номаълум жонзот қолдиқлари"ни аниқлашган. Бу ҳақда "Вечерний Бишкек" хабар тарқатган.

"Қазиш ишлари давомида ҳудуддан қадимий жониворнинг бош қисми, жаҳи ва тишлари қолдиқлари топилди", дейди манба.

Ҳозирча бу қандай жониворга тегишли бўлгани аниқланмаган. Айни вақтда Қирғизистон миллий фанлар академияси олимлари воқеа жойига келиб, текширув ишлари олиб бориши кутилмоқда.

"Айни вақтда топилма қаттиқ қўриқланмоқда, бу ишга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жалб этилган", дейилади хабарда.