"Ростов" Россия чемпионатининг 20-турида ўз майдонида ЦСКА клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа пешқадамига айланди.

Голларни 45-дақиқада Дмитрий Полоз ва 90-дақидада Мусса Думбия киритди.

"Ростов" 40 очко тўплаб, 1-ўринга кўтарилиб олди ҳамда ЦСКАни қўшимча кўрсаткичларга кўра ортда қолдирмоқда.

"Ростов" 18 мартда кейинги турда меҳмонда "Амкар" билан учрашади, ЦСКА эса 20 мартда ўз майдонида "Кубан"ни қабул қилади.