Тинчлик бўйича Нобель мукофотига даъвогарлар сони кўпаймоқда

Жаҳон 13 Март 2016 794

Бу йил Тинчлик бўйича Нобель мукофотига 376 номзод даъвогарлик қилмоқда. Бу 2014 йилга нисбатан 100 тага кўп демакдир. Маълумки, икки йил муқаддам 278 кишининг номзоди кўрсатилган эди. Бу борада Норвегия Нобельь институти маълум қилди.

Тарқатилган ҳабарларга кўра, бу йил 228 киши ва 148 та ташкилот мазкур мукофотга тавсия қилинган. Маълумки, сўнгги йилларда номзод ташкилотлар сони 50 тадан ошмасди. Эндиликда номзодларни ўрганиш етти ой давом этади. Мукофот соҳибининг исми шарифи октябр ойида маълум бўлади. Анъанага кўра номзодлар рўйхати эълон қилинмайди. Фақат 50 йилдан кейингина, унда ҳам бўлса Нобельь жамғармасининг қарори билангина бу борадаги маълумот эълон қилиниши мумкин. Шунингдек тавсия қилган ташкилотлар ўз номзодларини ошкор қилишлари мумкин. Бироқ таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, сўнгги вақтларда номзодларнинг исми шарифи у ёки бу сабаб билан оммавий ахборот воситалари эътиборига тушиб қолмоқда.

Бу йилги Нобельь мукофоти учун пойгада АҚШ энергетика вазири Эрнест Монис, Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос ва Колумбия Инқилобий Қуролли кучлари раҳбари Тимолеон Ҳименес, Гватемала бош прокурори Тельма Альдана, Конго Демократик республикасидан шифокор Дени Муквегеларнинг иштирок этаётгани маълум қилинди.

Тинчлик бўйича Нобельь мукофоти Альфред Нобель номи билан аталувчи мукофотларнинг энг нуфузлиси экани айтилади. Олимнинг васиятига кўра бу мукофотга “катта муваффақиятлар қозонган, ёки ҳалқларни бирлаштиришга хизмат қилган ёки мавжуд армиялар сонини қисқартирган шахслар, тинчлик анжуманларини ўтказган ва бунга кенг жамоатчиликни жалб қилганлар” сазовор бўлади.

Қолган мукофотлар сингари Тинчлик бўйича Нобель мукофоти буюк олимнинг вафот этган санаси куни топширилади. Маълумки, у 1896 йилнинг 10 декабрида вафот этган эди. Нобельнинг васиятига биноан тинчлик мукофоти бошқа мукофотлар сингари Стокгольмда эмас, балки Ослода топширилади. Васиятга кўра, мукофот соҳиблари беш кишидан иборат махсус қўмита томонидан аниқланади. Қўмита Норвегия парламенти томонидан тасдиқланади. Анъанага кўра қўмитага мамлакат сиёсатчилари ва партияларининг собиқ раҳбарлари аъзо бўлиб киради.

1888 йилда химик Альфред Нобельнинг акаси вафот этади. Бироқ журналистлар янглишиб, олим вафот этди деган ҳаёлга боришади ва ёлғон некролог эълон қилишади. Таъзия матнида, Нобельь динамит ихтиро қилгани боис, журналистлар томонидан “ўлим савдогари” ва “қондан бойиган миллионер” сифатида таърифланади. Бундан тўғри хулоса чиқарган олим келажак авлодлар наздида ёмонотлиқ бўлиб қолишни истамайди ва 1895 йилда машҳур васиятномасини ёзади. Бу васиятномага кўра, ҳар йили инсониятга фойда келтирувчи кашфиётлар учун мукофот таъсис этиш кўзда тутилади. 1900 йилда Стокгольмда Нобельь жамғармаси ташкил этилди. Ўшанда мукофот жамғармаси 31 миллион швед кронидан иборат эди. Нобель мукофоти 8 миллионн швед кронидан иборат. Бу 930 минг АҚШ доллари демакдир.

Альфред Бернҳард Нобель васиятига кўра, унинг даромадлари тенг беш қисмга бўлинади ва мукофот сифатида тақсимланади. Маълумки, ҳар йили октябрь ойи бошларида Стокгольм (Швеция) ва Осло (Норвегия)да Нобель ҳафталиги бўлиб ўтиб, унда физика, химия, физиология ва тиббиёт, адабиёт, иқтисод ва тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиблари аниқланади. Мукофотларни бериш 1901 йилдан бошланди. 1968 йилда Швеция Давлат банки ўзининг 300 йиллик фаолияти муносабати билан Альфред Нобель ҳотираси учун иқтисод бўйича мукофот таъсис қилди. Иқтисод бўйича Нобель мукофоти 1969 йилдан бери бериб келинади. Пул Давлат банки томонидан ажратилади. Пулдан ташқари мукофот соҳибларига диплом ва олтин медаль топширилади. Медалда Альфред Нобель сурати акс этган. Фақат Тинчлик ва иқтисод бўйича бериладиган медалдаги сурат салгина фарқ қилади. Тинчлик мукофоти Альфред Нобель васиятига кўра, Норвегия Нобель қўмитаси томонидан берилади. Нобель бу борадаги қарорини ҳеч қачон очиқ ифодаламаган. Анъанага кўра ҳар бир мукофот учдан ортиқ кишига берилмайди. Агар битта кашфиёт учун мукофот уч кишига бериладиган бўлса, у ҳолда маблағ учга бўлинади. Мукофот бир кишига бир марта берилади. Мукофотдан маҳрум қилиш асло мумкин эмас. Шундай вақтлар бўлганки, мукофот учун муносиб номзод топилмаган.

Номзодларни тақдим қилиш сентябрь ойида бошланиб, 31 январь куни якуноланади.
Тинчлик бўйича Нобель мукофотига Халқаро Қизил Хоч ташкилоти (1917, 1944, 1963), БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссарлик бошқармаси (1954, 1981), БМТнинг Болалар Жамғармаси (1965), Халқаро амнистия ташкилоти (1977), “Ядро урушларини бартраф этиш учун тинчлик шифоркорлари” ҳаракати (1985), БМТнинг тинчликни сақловчи ҳалқаро кучлари (1988), “Чегара билмас шифокорлар” (1999), БМТ ва унинг бош котиби Кофи Аннан (2001), Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) ва унинг бош директори Муҳаммад аль-Барадеи (2005), Европа Иттифоқи (2012) ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (2013) лойиқ деб топилган. 2015 йилда Нобель мукофоти Тунисдаги тўртта ташкилотга насиб қилди. Умумий ҳисобда Тинчлик бўйича Нобель мукофотига 103 киши (жумладан 16 нафар аёл) ва 26 та ташкилот сазовор бўлган. 1901-2015 йиллар давомида мукофот 96 марта берилган. 19 марта (1914-1916, 1918, 1923, 1924, 1928, 1932, 1939-1943, 1948, 1955, 1956, 1966, 1967, 1972 йилларда) муносиб номзод топилмади.

Шарофиддин Тўлаганов

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар