Огайода Дональд Трампга унинг сайловолди кампанияси доирасидаги чиқиши вақтида ҳужум қилган қора танли ИШИД жангариси сифатида гумон қилинмоқда. Бу ҳақда президентликка номзод жабрланувчининг ўзи твиттери орқали ёзган.

"Махсус хизматлар вакиллари бу маньякни тўхтатиб, ажойиб иш қилишди. У ИШИД аъзоси. У қамоқда ўтириши керак", деб ёзади Трамп.

Эслатиб ўтамиз, 12 март куни сайловчилар билан учрашув вақтида номаълум шахс саҳнага чиқиб келгач, тансоқчилар Дональд Трампни ҳалқа бўлиб ўраб олиб, хавфсиз жойга олиб кетишди.

Ундан аввалроқ Дональд Трамп хавфсизлик нуқтаи назаридан Чикаго шаҳрида Иллинойс университетидаги чиқишини бекор қилди. Трампнинг минглаб душманлари университет атрофида йиғилишгани ва Трампнинг тарафдорлари билан тўқнашувга киришгани сабабли тадбир миллиардернинг келишигача бекор қилинган.

АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод бўлган Дональд Трамп бир неча марта мамлакатнинг амалдаги раҳбари Барак Обамани танқид қилиб чиққан, шунингдек, у АҚШда яшовчи мексикалик муҳожирлар ва мусулмонларга қарши "сиёсий томондан маъқул бўлмаган" фикрларни билдирган. Трамп нутқларидаги кескинлик унинг душманлари, жумладан у аъзоси ҳисобланадиган Республикачилар партияси вакиллари томондан ҳам яхши қабул қилинмайди.

АҚШ президентлиги учун сайлов 2016 йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтади. Кескин фикрларга қарамасдан, миллиардер республикачилар номидан сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини олиш пойгасида етакчилик қилмоқда.

Чикагода тўқнашувлар сабабли Дональд Трампнинг чиқишлари бекор қилинди

Трампнинг тансоқчилари уни ҳужумдан ҳимоя қилишди

Трампнинг Чикагодаги чиқиши пайтидаги тўқнашувда икки полициячи ярадор бўлди