АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп тансоқчилари миллиардернинг Огайо штатидаги Дайтон шаҳридаги нутқи давомида унга қилинган ҳужумнинг олдини олишди.

Бир эркак минбарга чиқиб, эҳтимол сиёсатчига шиша идиш улоқтирмоқчи бўлган, деб хабар берилди полицияда NBC News телеканалига. Қоидабузар тезда қўлга олинди, унга жамоат тартибини бузиш айби қўйилмоқда. 

"Мен ўзим уни бир ёқли қилишим мумкин эди, бироқ буни копларга қолдиришни маъқул деб топдим", деб ҳазиллашди Трамп қоидабузар олиб кетилгандан сўнг.   

Таъкидланишича, бу Трамп тадбирларида унинг тансоқчилари минбарга чиқиб, уни ҳимоя қилишларига тўғри келган биринчи ҳолат бўлди.

Аввалроқ Дональд Трамп хавфсизлик нуқтаи назаридан Чикаго шаҳрида Иллинойс университетидаги чиқишини бекор қилди. Трампнинг минглаб душманлари университет атрофида йиғилишгани ва Трампнинг тарафдорлари билан тўқнашувга кирганлари сабабли тадбир миллиардернинг келишигача бекор қилинди.