Ван Гаал: «Ҳали мавсумни сақлаб қолишим мумкин, «МЮ»да Англия Кубоги ёки Европа Лигасида ғолиб бўлиш имконияти бор»

Спорт 13 Март 2016 407

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал унга қарата йўлланадиган танқидлардан ташвишга тушмаслигини билдирди.

«Мен ҳамиша ўз ишимга ўзим баҳо бераман ва танқидлар мен учун муаммо эмас. Мен сизлар билан бу масалани муҳокама этишни истамайман.

Биз ҳали Англия Кубогида ёки Европа Лигасида зафар қучиб, мавсумни сақлаб қолиш имкониятини сақлаб қолганмиз. Шунингдек, АПЛнинг тўртинчи ўрнини эгаллашимиз мумкин. Бу қийин вазифа бўлсада, назарий жиҳатдан имкониятимиз бор.

3 ойдан буён менинг ишдан ҳайдалишим ҳақида айтиб келишмоқда, аммо менинг жамоам ҳали ҳам барча турнирлардаги иштирокини давом эттирмоқда. Бу эса кўпчилик ҳамкасбларим уддалай олмаган ишдир», — дейди ван Гаал.

Айни вақтда манкунианлар жамоаси АПЛ турнир жадвалида 29 турдан кейин 47 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда. Жамоа ЕЧЛни тарк этгач, Европа Лигасида иштирок этишни бошлади. Турнирнинг нимчорак финалида «Манчестер Юнайтед» «Ливерпуль»га қарши жуфтлик ҳосил қилган. Ўтган ҳафтада ўтказилган биринчи учрашувда ван Гаал шогирдлари сафарда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Жавоб учрашуви 17 март куни «Олд Траффорд»да ўтказилади.

Бугун, 13 март куни Англия Кубогининг чорак финалида «Манчестер Юнайтед» «Вест Ҳэм»га қарши ўйнайди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар